Тожикистонда кон портлади. Қурбонлар бор
Тожикистоннинг Суғд вилоятида жойлашган “Айний” кўмир конида юз берган портлаш оқибатида афғонистонлик олти ишчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Tasnim News” хабар берди.
Манбага кўра, портлаш содир бўлган пайтда олти нафар ишчи кон ичида ишлаётган бўлган ва ҳодиса оқибатида барчаси ҳалок бўлган. Ҳозиргача қурбонларнинг жасадлари вайроналар остида қолмоқда, қутқарув ишлари эса ҳали давом этмоқда.
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг беш нафари Афғонистоннинг Дайкунди вилоятидан, бири эса Ғур вилоятининг Лали Сари Жангал туманидан бўлган. Тожикистон расмийлари ҳозирча ишчиларнинг аниқ шахсини маълум қилмаган.
Бу сўнгги йиллардаги илк фожиа эмас. Шу йилнинг май ойида ҳам Суғд вилоятидаги бошқа бир кўмир конида шунга ўхшаш ҳодиса рўй берган, ўшанда ҳам Дайкунди вилоятидан келган саккиз нафар ишчи ҳалок бўлган эди.
Маҳаллий манбаларнинг таъкидлашича, Тожикистонда юзлаб афғон фуқаролари хавфли ва оғир шароитда ишламоқда. Улар меҳнат хавфсизлиги ва ҳуқуқий ҳимоядан маҳрум бўлгани сабабли ҳар йили шундай ҳалокатли ҳодисалар такрорланмоқда. Афғонистонда ишсизлик ва иқтисодий таназзул кучайгани учун кўплаб ёшлар нон топиш мақсадида қўшни мамлакатларга, жумладан Тожикистонга иш излаб кетмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг