Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида миграцияга оид 4 та ҳужжат имзоланди

11:10 21 Февраль 2022 Жамият
803 0

Тожикистоннинг меҳнат, миграция ва бандлик вазири ўринбосари Абдулғаффор Раҳмонзода бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг 16-18 февраль кунлари Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича миграция соҳасидаги ҳамкорликка оид тўртта ҳужжат имзоланган.

Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Тожикистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг миграция хизмати ўртасида меморандум ҳамда декларация мавжуд.

Имзоланган ҳужжатлар меҳнат соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни такомиллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер