Тошкентдаги жамоат транспортларида йўлкира нархлари ошади
2025 йил 1 январдан пойтахт жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3 000 (уч минг) сўм этиб белгиланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган.
Қайд этилишича, бунда тўлов электрон тўлов тизими орқали амалга оширилганда ҳозиргидек ўзгаришсиз қолади - 1 700 сўм.

Шунингдек, қарор билан Тошкент шаҳри йўналишларидаги барча автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади.
Нақд пул орқали автобусларда ҳаракатланиш учун Тошкент шаҳридаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари яъни, Paynet, MultiPay ва Oson инфокиоскалари орқали бир марталик чипта (3000 сўм эвазига) харид қилиш керак бўлади.
Шунингдек, алмашиш тарифлари фақат АТТО транспорт картасида мавжуд бўлиб, ушбу транспорт картасидан фойдаланувчи йўловчилар 1 соат давомида автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба ҳаракатланишлари мутлақо бепул бўлади.
Бундан ташқари, кўп марталик - 2, 5, 7 кун амал қиладиган тариф режалари ҳам жорий қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг