Тошкентдаги уйлардан бирида газ портлади
Видеодан кадр
Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида газ портлади. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 26 февраль куни соат 17:37 да Тошкент шаҳар ФВБга Яшнобод тумани «Дўстобод» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирдаги хонадон ошхонасида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган. Билдирилишича, ҳодисадан сўнг ёнғин юз бермаган.
«Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган. Воқеа жойига ФВБ, ИИББ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган», дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг