Тошкентдаги ЙТҲда скутер йўловчиси ҳалок бўлди

Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 2 август куни соат 19:10 ларда Янгиҳаёт тумани КҲАЙ кўчаси 58-уй қаршисида юз берган. Ўша куни «Lacetti» русумли транспорт воситаси, скутер мототранспорт воситаси ва «Isuzu» русумли юк машинаси иштирокида тўқнашув рўй берган.
ЙТҲ оқибатида скутернинг 19 ёшли йўловчиси М.С. олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг