Тошкентдаги айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Братислава, Глинка ва Шота Руставели кўчалари кесишмасидаги чорраҳада ҳаракат вақтинча чекланади, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги.
Қайд этилишича, бугун, 11 июль соат 22:00 дан 14 июль соат 06:00 гача Яккасарой тумани Братислава, Глинка ва Шота Руставели кўчалари кесишмасидаги чорраҳада қурилиш-монтаж ишлари олиб борилади. Шу сабабли билан қуйидаги чекловлар амал қилади:
- Братислава ёки Глинка кўчалари йўналишида ҳаракатланган транспорт воситалари учун чорраҳада тўғрига ва чапга ўтиш ёпилади, фақат ўнгга бурилиш мумкин;
- Шота Руставели кўчаси йўналишида чорраҳа орқали фақат тўғрига ва ўнгга ҳаракатланиш мумкин.
«Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!» деб ёзади ҳокимлик ахборот хизмати.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг