Тошкентда жамоат жойида жанжал кўтарган 5 кишига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда кўчада бир нечта шахслар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 27 август куни Яккасарой тумани, Термизий кўчасида, 1997 йилда туғилган С.А. ва 1998 йилда туғилган А.Э. Tracker русумли автомашинада ўтиб кетаётган вақтида фуқаролар: 2003 йилда туғилган С.Р., 2005 йилда туғилган Р.Г., 2005 йилда туғилган Б.Х.лар билан ўзаро тортишиб қолган.
Шундан сўнг, фуқаро А.Э. тахта бўлагини кўтариб, бақир-чақир қилган ва ушбу фуқаролар жамоат жойида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузишган. Сўнгра А.Э. ва С.А. автомашинага ўтириб, ҳодиса жойидан кетиб қолган. Жанжал натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси («Майда безорилик»), 194-моддаси («Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик») аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг