Тошкентда яроқлилик муддати ўтган дори воситалари савдоси тўхтатиб қолинди

14:59 22 Январь 2026 Жамият
275 0

Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситаларининг савдога чиқарилишининг олди олинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида «П.» МЧЖга тегишли дорихона сотувчиси фуқаро Н.Х. сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва яроқлилик муддати ўтган 490 турдаги дори воситаларини савдога қўйгани аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер