Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ юз берди
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 3 та «Cobalt» ва «Onix» иштирокида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 31 январь куни соат 23:20 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик ва Оққўрғон кўчалари кесишган чорраҳада 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
- 1994 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги «Cobalt»;
- 2001 йилда туғилган З.Ш. бошқарувидаги «Cobalt»;
- 1979 йилда туғилган К.Б. бошқарувидаги «Cobalt»;
- 2001 йилда туғилган Ш.С. бошқарувидаги «Onix» автомашиналари ўзаро тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида «Onix» ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг