Тошкентда сўнгги 10 кунда лифтда қамалиб қолиш билан боғлиқ 4 та ҳолат юз берди
Тошкент шаҳрида лифтда қамалиб қолиш ҳолатлари кўпаймоқда. Сўнгги 10 кун ичида бундай 4 та ҳодиса юз берди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилган.
Бугун берилган хабарга кўра, соат 11:33да Тошкент шаҳар ФВБга «112» тизими орқали Шайхонтоҳур тумани Белтепа мавзесида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида лифт ичида фуқаролар қамалиб қолгани ҳақида маълумот келиб тушган.

Ҳодиса жойига зудлик билан қутқарувчилар етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида лифтни очишган ва фуқаролар соғ-саломат қутқарилган.
Маълум бўлишича, фуқароларнинг лифт ичида қамалиб қолиш ҳолати илк бор содир бўлаётгани йўқ. Жумладан, шу каби ҳолатлар 30 март ва 6 апрель кунлари Юнусобод ҳамда Мирзо Улуғбек туманларида ҳам кузатилган. Унда лифт ичида қамалиб қолганларнинг аксари болалар эканлиги маълум бўлган. Қутқарувчилар ҳодиса жойига етиб келиб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида лифтни очишган ва болалар соғ-саломат қутқариб олинган.

Лифт билан боғлиқ нохуш вазиятлар асосан электр энергияси етишмаслиги, қурилмада ҳаддан ташқари юк борлиги ёки унинг техник ҳолати ёмон, эски бўлиши туфайли юзга келади. Фуқаролар шуларни ҳисобга олган ҳолда ҳаракат қилиши ва эҳтиёткорликни қўлдан бой бермасликлари мақсадга мувофиқдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг