Тошкентда Наврўз байрами муносабати билан дипломатик корпус учун байрам тадбири ўтказилди

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси томонидан, Олмазор тумани ҳокимлиги ва «Diplomatic Womenʼs Club Tashkent» аъзолари кўмагида Наврўз байрами муносабати билан катта байрам тадбири ташкил этилди.
Тантанали маросимда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этди. Тадбир анъанавий ўзбекона муҳитда ўтказилиб, иштирокчилар учун санъат усталари томонидан маданий дастурлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Меҳмонлар Наврўз байрамига хос урф-одатлар, миллий қадриятлар ҳамда мамлакатимизнинг бой мероси билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, уларга Наврўз байрамининг ажралмас қисмлари бўлган сумалак, кўк сомса, ўзбек палови ва турли хил мева ва ширинликлар таклиф этилди.
Тадбир, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва дипломатик муносабатларни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, у турли мамлакатлар ўртасидаги маданий алмашинув ва ҳамкорлик учун муҳим майдон вазифасини ўтамоқда. Наврўз шодиёналари Ўзбекистоннинг бой маданий меросини халқаро жамоатчиликка намойиш қилиш ва ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг