Конституция куни муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табригини ўқиб эшиттирди.
«Ҳеч шубҳасиз, халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккури ҳамда юксак хоҳиш-иродасининг ифодаси бўлган Конституциямизда муҳрлаб қўйилган қоида ва тамойиллар Янги Ўзбекистонни барпо этишда барчамиз учун беқиёс куч-ғайрат, ишонч ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилмоқда», дейилади давлатимиз раҳбарининг қутловида.
Табрикда халқ ҳокимиятчилиги, вакиллик демократияси, Конституция ва қонун устуворлиги каби конституциявий принципларга бундан буён ҳам содиқ қолган ҳолда ушбу йўналишдаги ислоҳотлар янада қатъий давом эттирилиши таъкидланган.
Конституциямизнинг ҳар бир нормасини давлат ва жамият ҳаётида амалий фаолият мезонига айлантириш зарурлиги, айниқса, ёшларимизга Асосий қонунимизнинг мазмун-моҳиятини чуқур ўргатиш, уларни конституциявий қадриятлар асосида юксак онгли ва ватанпарвар фуқаролар этиб тарбиялаш олдимизда турган ғоят муҳим вазифа экани қайд этилган.
Президентимиз йўллаган қутловда, шунингдек, миллий мустақиллигимиз, ғурур ва ифтихоримиз тимсоли бўлган Конституциямиз шарафланадиган ушбу қувончли айём муносабати билан халқимизга энг эзгу тилаклар билдирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг