Тошкентда мушукларни қийнаб ўлдирган ўсмир ушланди

00:10 22 Ноябрь 2021 Жамият
1457 0

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси мушукларни сумкага солиб, қийнаб ўлдириш учун кўп қаватли уйнинг кириш эшигига судраб олиб борган йигитнинг шахсини аниқлади.

Кўп қаватли уйга ўрнатилган камералар ҳовлида ўсмирнинг мушукларни полиетилен пакет билан ўзига тортгани ва ҳайвонни оёғи билан эзиб ташлашга уринаётгани акс этган видеоларни олган.

Маълумотларга кўра, у 20 ёшли йигит бўлиб чиқди. У Яшнобод тумани ИИБ 1-сонли ички ишлар бўлимига олиб кетилиб, суҳбат давомида ҳуқуқбузарликни содир этганини тан олди.

Мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширувлар ўтказилиб, унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?