Тошкентда милиция ходими сувга чўкаётган эркакни қутқариб олди

01:27 06 Ноябрь 2021 Жамият
1283 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходими чўкиб кетаётган одамга қандай ёрдам бераётгани акс этган видео пайдо бўлди. ИИББ матбуот хизмати воқеа юзасидан изоҳ берди.

30 сентябрь куни соат тахминан 21.30 ларда 37 ёшли эркак маст ҳолда Сергели тумани «Қорасув» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга беихтиёр тушиб кетган. Эркак ўз-ўзидан сувдан чиқмоқчи бўлган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмай, ёрдам чақира бошлаган. Воқеа жойидан унчалик узоқ бўлмаган жойда ўзига ишониб топширилган ҳудудда патруллик қилаётган Сергели тумани ИИБ 3-сонли ИИБ профилактика инспектори қичқириқни эшитиб, югуриб келди. Сувда бир одамни кўрган ходим югуриб келиб, қўлини узатади ва унга ёрдам берди.

Лейтенант воқеа жойига тез ёрдам чақирган, эркакка биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?