Тошкентда маст эркак ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди (+видео)
Ижтимоий тармоқларда маст ҳолатдаги фуқаро ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 3 январь куни кеч соат 19:18 ларда Бектемир тумани «Қўйлиқ» бозори яқинидаги кўприкда маст ҳолатдаги фуқаро ўзини пастга ташламоқчи бўлгани аниқланган.
Зудлик билан воқеа жойига етиб борган Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИОФМБ ҳузуридаги қўриқлаш хизмати ходимлари, 1987 йилда туғилган фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИОФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг