Тошкентда машина бошқарган ўқувчи синфдошининг ўлимига сабабчи бўлди

Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида 17 ёшли мактаб ўқувчиси акаси тегишли бўлган автомобилни бошқариб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Оқибатида у билан бирга автомобилда кетаётган синфдоши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.
Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 25 март куни содир бўлган. Мактаб ўқувчиси акасининг «Tracker» автомобилини соатига 137 километр тезликда ҳайдаган. Шундан сўнг у бошқарувни йўқотиб, иккита машина билан тўқнашган, кейин эса устунга бориб урилган.
Тўқнашув оқибатда автомобиль салонида бўлган мактаб ўқувчиси машинадан учиб чиқиб кетиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Айбланувчи судда бошқа бундай ҳолат қайтарилмаслигини айтиб, қилган ишидан афсусда эканини билдирган.
Суд уни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмига кўра (транспорт ҳаракати ёки ундан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида инсон ўлимига сабаб бўлиш) айбдор деб топди. Унга тўрт йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Суд жазони қайта кўриб чиқиб, уч йиллик шартли озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг