Тошкентда «Lacetti» «Spark» билан тўқнашиб, ағдарилиб кетди
Тошкентда «Lacetti» ва «Spark» автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 1 декабрь куни соат 20:50 атрофида Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида, Ҳамид Олимжон метро бекати яқинида ҳайдовчиси 2000 йилда туғилган «Lacetti» 1998 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «Spark» билан тўқнашиб кетган.
Тўқнашув оқибатида «Lacetti» автомобили ағдарилиб кетган. Қурбонлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг