Тошкентда кўчада жанжаллашган 6 киши қўлга олинди

13:12 10 Февраль 2026 Жамият
721 0

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи ва бир нечта шахслар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, кеча, 9 февраль куни Учтепа тумани, Юсуф Саккокий маҳалласи ҳудудида 25 ёшли «Isuzu» ҳайдовчиси Н.А., унинг йўловчиси 21 ёшли Х.Н. ҳамда 33 ёшли С.С., 36 ёшли О.С., 20 ёшли С.А., 17 ёшли А.А. тортишиб қолиб, жанжаллашиб кетишган.

Жанжал вақтида юк автомашинасининг йўловчиси Х.Н. темир жисм билан фуқаро О.С. нинг бош қисмига уриб, тан жароҳати етказган.

Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси («безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер