Тошкентда ижтимоий ҳимояга муҳтож 162 та оила уй билан таъминланди (Фото)

12:04 15 Октябр 2018 Жамият
2866 0

Сергели туманида ўз уй-жойига эга бўлмаган, имконияти чекланган 110 та оилага турар жой калитлари топширилди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Артикхўжаев янги хонадон эгаларини қутлаб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимиз томонидан доимий эътиборда эканлигини таъкидлади.

“Шу йилнинг 26 январь куни уй олиш масаласида туман ҳокимиятига мурожаат қилган эдим. Орадан 8 ой ўтиб ўз орзумга эришдим. Бизни қўллаб-қувватлаб, мана шундай хайрли ишларни амалга ошираётган Президентимизга миннатдорчилик билдираман – дейди, Малика Эрдимова.

Маълумот учун, ўтган 2017 йилда пойтахтда 104 та уй-жойга муҳтож оилаларга бепул ва бошланғич тўловларни тўлаб бериш асосида уй берилган. Жорий йилнинг 9 ойида эса ижтимоий ҳимояга муҳтож 162 та оила ўз хонадонларига эга бўлди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?