Тошкентда иккита кўча маълум вақтга ёпилди
Тошкентнинг Зиёлилар кўчасининг Дўрмон йўли кўчаси кесишмасидан Қаландар кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми вақтинча ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Унга кўра, кўча 17 май соат 22:00 дан 19 май соат 08:00 гача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бунга Мирзо Улуғбек туманида олиб бориладиган қурилиш-монтаж ишлари сабаб бўлган.
Бундан ташқари, Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Чингиз Айтматов кўчаси кесишмасидан Оққўрғон кўчаси кесишмасигача бўлган қисми ҳам 17 май соат 22:00 дан 21 май соат 06:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилди.

Бунга эса қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг