Тошкентда ҳайдовчи пиёдани уриб юборди
Ижтимоий тармоқларда Яшнобод туманида ҳайдовчи пиёдани уриб юборгани, оқибатда пиёда вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ЙҲХБ маълумот берди.
Унда айтилишича, 2025 йилнинг 31 декабрь куни соат 21:00 ларда Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида 2005 йилда туғилган фуқаро Ж.Р. «Lacetti» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1991 йилда туғилган фуқаро Й.Н.ни уриб юборган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олган тан жароҳатлари туфайли пиёда воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг