Тошкентда ҳайдовчи иккита автобус орасида қолиб ҳалок бўлди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳар Сергели туманида 37 ёшли ҳайдовчи иккита автобус ўртасида қолиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 20 декабрь куни тахминан соат 16:56 ларда «1-автобус саройи» филиали тасарруфида бўлган «Yutong CNG» русумли, 55-йўналишда ҳаракатланадиган автобус ҳайдовчиси 55 ёшли И.А. (меҳнат фаолияти 35 йил, корхонада 1,5 бўлган) автобусни Сергели тумани Хонобод кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, темирйўл кесишмасида поезд ўтаётгани сабабли тўхтатиб турган.
Шу вақтда унинг орқасида тўхтаб турган «12-автобус саройи» филиалига тегишли «Yutong CNG» русумли, сарой рақами 126-бўлган автобус ҳайдовчиси 37 ёшли Э.Р. (меҳнат фаолияти 17 йил, корхонада 1 йил) автобусни қўл тормозига қўймасдан пастга тушиб автобус олдига ўтган. Шундан сўнг, автобус ўз инерцияси билан юриб кетиб, ҳайдовчи Э.Р.ни сиқиб қўйган. Оқибатда бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Аниқланишича, мазкур бахтсиз ҳодиса «12-автобус саройи» филиали ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида содир бўлган ва ҳайдовчи Э.Р. воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда ушбу ҳодиса Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тергов бўлими томонидан расмийлаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг