Тошкентда эркак аёлини бензин билан ёқиб юборди

Тошкентда аёлининг устига бензин сепиб, уни ёқиб юборган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар қилинган.
Маълум қилинишича, аёли билан доимий тарзда жанжаллашиб келган 1983 йилда туғилган эркак боласини кўриш мақсадида аёлнинг ёнига борган. Аёли боласини кўрсатмаганидан сўнг, маст ҳолатда бўлган фуқаро уйдан бензин олиб рафиқаси ёнига борган ва уни ёқиб юборган.
Энг даҳшатлиси шундаки, бу бу ҳодисаларнинг барчаси уларнинг фарзанди кўз ўнгида юз берган.
«Боламни қизғаниб, кўрсатмаётган эди. Менинг ёмонлигим йўқ эди. Ўша куни ҳеч бўлмаганда бир дақиқа телефонда гаплаштирганда, бундай бўлмас эди. Мен ёқаман, деб ният қилмаган эдим», деган фуқаро.
Маълумотларга кўра, аёл танасининг 75 фоиз қисми куйиб кетган ва ҳозирга қадар 5 та операцияни бошдан ўтказган. Шунингдек, воқеада эрнинг ўзи ҳам куйиб қолган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан судланувчига нисбатан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг