Тошкентда ер чўкиши оқибатида автобус ҳаракатдан тўхтаб қолди

Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ер чўкиши оқибатида автобус ҳаракатдан тўхтаб қолди. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, бугун 15 сентябрь куни 05:40 ларда 101-йўналишдаги МАN русумли автобус Мирзо Улуғбек тумани Гулсанам кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келиб ТТЗ бозори бекатига тўхтаган. Бу вақтда шу ҳудудда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, сув қувурлари ўтказилган ва сув оқиб чиқиши туфайли ер чўкиши кузатилган.
Оқибатда йўлнинг қатнов қисми автобуснинг оғирлигини кўтара олмасдан транспорт воситасининг ўнг томони ерга чўкиб, ҳаракатдан тўхтаб қолган.
Шундан сўнг воқеа жойига «5-Автобус саройи» филиали раҳбари ва масъул ходимлар зудлик билан етиб бориб, автобусни ердан олиб чиқиш чораларини кўрган ва соат 10:10 ларда автобус чўкиш жойидан олиб чиқилган. Мазкур ҳодиса оқибатида йўловчиларга тан жароҳати етмаган.
Қайд этилишича, ҳозирда автобус соз ҳолатда бўлиб, санитар ҳолати тартибга келтирилиб, қайта йўналишда хизмат кўрсатиш учун тасарруф этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг