Тошкентда электробус ва «Haval» уриб кетган пиёда ҳалок бўлди

10:24 10 Декабрь 2025 Жамият
200 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Миробод туманида содир бўлган аянчли йўл транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа кеча, 9 декабрь куни соат 22:30 ларда Миробод тумани Ислом Каримов кўчасида юз берган. «Yutong» русумли электробус тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Шу вазиятда пиёда қарама-қарши йўналишга йиқилган ва «Haval» русумли автомашина ҳам уни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер