Тошкентда Cobalt автомашинаси ёниб кетди
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Cobalt транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шу йилнинг 14 май куни соат 22:00 ларда Учтепа тумани 30-мавзе 36-уй қаршисида содир бўлган. 31 ёшли Н.Ғ.га тегишли Cobalt русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг