Тошкентда автобусларда 4 мингдан ортиқ йўловчи чиптасиз юргани аниқланди
Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати
Жорий йил бошидан бери Тошкентда 4 000 нафардан ортиқ йўловчи автобусларда чиптасиз юргани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Транспорт соҳасида назорат инспекцияси Тошкент шаҳар жамоат транспортини мониторинг қилиш ва назорат қилиш давлат муассасаси билан ҳамкорликда автобусларда чиптасиз юриш ҳолатларини аниқлаш бўйича рейд тадбирларини мунтазам ўтказмоқда.
2025 йил бошидан бери ўтказилган рейдлар давомида 4 090 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилган.
Маълумот учун, шаҳар ва шаҳар атрофи автобусларида чиптасиз юрганлик Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддасига асосан жазоланади. Унга кўра, бундай ҳолат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/10 қисми миқдорида жарима белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг