Тошкентда 19 ёшли йигит чет эл фуқаросига нос чектирмоқчи бўлди

14:58 29 Январь 2026 Жамият
341 0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс чет эл фуқаросига носвой чекишни таклиф қилиб, уни ҳақоратлагани акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

Бошқарма томонидан ўтказилган текширув жараёнида маълум бўлишича, видео жорий йилнинг 25 январь куни Чилонзор туманида жойлашган истироҳат боғларининг бирида тасвирга олинган. Унда 19 ёшли М.К. чет эл фуқаросига носвой тамаки маҳсулотини чекишни таклиф қилган ҳолда уятли сўзлар билан сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан М.К.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси («Майда безорилик») билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер