Тошкентда 13 ёшли бола укасини сотувга қўйиб юборди

Ижтимоий тармоқларда 3 ёшли боланинг онлайн савдо платформасига сотувга қўйиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.
Унга кўра, ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув чоралари натижасида онлайн-савдо платформасига мазкур эълон қай манзил ва қайси аккаунтдан жойлаштирилгани тез фурсатда аниқланган.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳри Учтепа туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи вояга етмаган И.А. (2012 йилда туғилган ўғил бола) шунчаки болаларча ўйловсиз тарзда, кичик ёшли укаси А.М. (2022 йилда туғилган ўғил бола)ни шўхлиги учун гўёки таъзирини бериб қўймоқчи бўлган.
У укасини онлайн платформага ўзи очган аккаунтдан сотувга қўйиб юборган ва сотув нархини 150 минг сўм деб кўрсатган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Учтепа туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ одам савдоси жиноятини содир этиб Туркияда яшириниб юрган Ўзбекистонлик аёл Тошкентга экстрадиция қилингани ҳақида хабар қилган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг