Тошкент вилоятининг уч ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Иллюстратив фото
«Ўзгидромет» раҳбари Шерзод Ҳабибуллаев Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи борлигидан огоҳлантирди.
Унинг маълум қилишича, 5-7 ноябрь кунлари кутилаётган ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларининг (Чотқол тизмасининг тоғлари) тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
«Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», деб ёзади «Ўзгидромет» раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 6 ноябрь куни Республиканинг баъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати -3 даражагача пасайиши кутилаётгани хабар қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг