Тошкент вилоятидаги маҳаллада бўрилар пайдо бўлди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида оч бўрилар санқиб юрганлиги ҳамда кечқурун ёш болалар ва аёллар уйдан чиқмаслиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан Пискент тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Қирққизобод ҳудуди тоғли ҳудудда жойлашганлиги сабабли, ҳар йили қиш мавсумида қор ёғиши оқибатида ёввойи ҳайвонлар, жумладан бўрилар ҳам қишлоқларга келиши каби ҳолатлар кузатилади.
Ҳозирда ёввойи ҳайвонларни тутувчи махсус гуруҳ ҳудудга жалб этилган ҳамда бўриларни қидириш ва уларни зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда.
Тутилган бўриларни табиий муҳитига яқин шароит яратиш мақсадида ҳайвонот боғига юбориш режалаштирилган.
«Қайд этиш жоиз, ҳозиргача аҳолига ҳеч қандай зарар етмаган», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг