Тошкент вилоятида юк автомобили ва «Ласетти» ёниб кетди

13:01 11 Май 2021 Жамият
656 0

Жорий йилнинг 10 май куни соат 21:30 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, «Убайда» МФЙ ҳудудидан ўтган Р 4 ва А 373 автомобиль йўли кесишган чорраҳасида, ҳайдовчи 2000 йилда туғилган О.Т. бошқарувидаги «МАN“ русумли ҳамда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Х.Ю. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомобиль ва ҳайдовчи 1999 йилда туғилган М.Т. бошқарувида бўлган «Камаз» русумли юк автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган. 

ЙҲХББнинг хабар беришича, тўқнашув натижасида ёнғин юзага келган.

Ёнғин бартараф этилган. Транспорт воситаларига зарар етган.

Тўқнашув натижасида ҳайдовчилар Х.Ю ҳамда М.Т. тан жароҳатлари олиб шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон туман ИИБ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?