Тошкент вилоятида ёш йигит ҳайдовчини арматура билан уриб ўлдирди
Тошкент вилоятида ёш йигит пул сўраб ҳайдовчини арматура билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2020 йил 5 январь куни маст йигит арматура бўлаги ва пичоқ билан қуролланган. Кейин автовокзалга бориб, «Cobalt» русумли автомашинанинг ҳайдовчисини топиб, Фарғонага сафар уюштирган. Йигит Тошкент-Фарғона йўналиши бўйича кетаётиб, дўстидан бирор нарса олиш кераклигини айтиб, ҳайдовчидан тўхташни сўраган. Бу Ангрен дарёси яқинида содир бўлган. Ҳайдовчи тўхтагач, йигит унинг бошига темир бўлаги билан бир неча марта уриб, калтакланган эркакнинг 325 минг сўм пули ва «Samsung A3» телефонини ўғирлаб кетган.
Йигит шу билан тўхтаб қолмаган ва ҳайдовчидан барча пуллари қаердалигини сўрай бошлаган. Калтакланган эркак бошқа пули йўқлигини айтади, шундан сўнг унинг бошига йигит томонидан яна арматура билан урилган ва бу унинг ўлимига сабаб бўлган.
Ҳужумчи жасаддан қутулиб, машинани қон ва излардан ювиш орқали жиноят изларини яширишга уринган, аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланган.
Йигит 19 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг