Тошкент вилоятида VI – XVII асрларга оид мис тангалар топилди
Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган «Хўжа» маҳалласидаги хонадонлардан биридан мис тангалар топилди.
Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази, Маданий мерос агентлиги, Археологик тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва археология ашёлари давлат каталогини юритиш бошқармаси масъуллари томонидан тангаларнинг сони 939 та эканлиги аниқланди.
Фанлар академиясидан олинган маълумотларга кўра, мис тангалар топилган жой кўздан кечирилиб, уларнинг диаметри 115 сантиметр бўлган ўранинг ер сатҳидан 40-50 сантиметр чуқурликда, бир жойда тўпланган ҳолда топилганлиги, тангалар топилган жойдаги тупроқ орасидан ўлчами 25х25х5 сантиметр бўлган пишиқ ғишт бўлаги, мовий рангда сирланган ва сирланмаган идишларнинг майда парчалари топилди.
Тангаларни дастлабки ўрганиш узоқ вақт давомида ер остида, нам тупроққа қоришиб чириганлиги сабабли уларнинг ҳар иккала томонининг юзалари текисланиб кетган. Тангаларнинг айримларига ишлов берилиб, тозаланиши уларда доира шаклдаги ҳалқа ва унинг ичига араб ҳарфларидаги ёзув битилганлиги маълум бўлди. Тозаланган тангалардан айримларининг бир томонида «Зарб Тошкент ( )” ёзувигина ўқилди. Иккинчи томонини ўқишнинг имкони бўлмади. Аммо аввал аниқланган, айнан уларга ўхшаш тангалар билан қиёсий таҳлил янги топилган хазина XVI аср охири – XVII аср бошларига тегишли эканлигини кўрсатди. Тангалар топилган жойдан аниқланган бошқа ашёвий далиллар - 25х25х5 сантиметр ҳажмдаги пишган ғиштлар, мовий рангдаги сирланган ва сирсиз сопол идиш синиқлари ҳам юқорида кўрсатилган даврга тегишли.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг