Тошкент вилоятида ҳокимлик захирасидаги ерни 200 минг долларга пулламоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Иллюстратив фото
Тошкент вилоятида фуқаро ҳокимият захирасидаги 5 гектар ерни сотиб юбормоқчи бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Унга кўра, фуқаро А.С. ИИББ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига мурожаат қилган.
Унинг мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро Б.С. Юқори Чирчиқ тумани Миям-Кангли маҳалласида жойлашган ҳокимият захирасидаги 5 гектар ер майдонини 200 минг АҚШ доллари эвазига ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали туман ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб, унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, келишилган пулдан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Аввалроқ Андижон ва Тошкент вилоятларида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олингани ҳақида хабар қилган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг