Тошкент вилоятида боғча болаларининг заҳарланиши бўйича жиноят қўзғатилди
Видеодан кадр
Аввалроқ Тошкент вилоятининг Пискент ва Бўка туманларидаги бир неча мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари сифатсиз сут маҳсулотидан заҳарлангани ҳақида хабар берилган эди. Болалар омбудсманининг маълум қилишича, Қуйи Чирчиқ туманидаги айрим МТМ тарбияланувчилари ҳам соғлиғидаги қатор шикоятлар (тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши ва ич кетиши) билан шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги вилоят бошқармаси ҳамда Пискент, Бўка ва Оққўрғон туман бўлимлари мутахассислари томонидан ДМТ муассасаларининг ошхоналари кўздан кечирилиб, болалар суткалик истеъмол қилган таомлардан олинган намуналар лабораторияларда тегишли тартибда текширилмоқда.
«Болаларнинг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ ҳар қандай вазият мутасадди идораларнинг алоҳида назоратида ўрганилади», дейилади Болалар омбудсмани хабарида.
Билдирилишича, ҳозирда (25.09.2025 йил) ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитария қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Омбудсман бола манфаатлари нуқтаи назаридан ҳолат бўйича ўз кузатувини давом эттиришини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг