Тошкент вилоятида 132,9 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган ғишт заводи аниқланди

19:41 23 Август 2024 Жамият
473 0

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган ғишт ишлаб чиқариш заводи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими, «Ўзэнергоинспекция»нинг Тошкент вилояти бошқармаси ва туман ЭТК ходимлари ҳамкорлигида «S.B.» МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш заводида ўрганиш ўтказилган.

Унда МЧЖ раҳбари Х.Р. тижорат мақсадида электр ҳисоблагичдан ташқари умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, жами 132,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер