Тошкент вилояти ҳокимига янги матбуот котиби тайинланди

Ғайрат Шералиев Тошкент вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Матбуот котиби этиб тайинланди.
Тошкент вилояти ҳокимлигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят раҳбари раислик қилган мажлисда вилоятдаги ахборот муҳити, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаоллари билан ишлаш танқидий таҳлил қилинди, «Нурафшон» телеканали фаолиятини янада яхшилаш бўйича тавсиялар берилди. Йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгиланди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Ғайрат Шералиев Тошкент вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Матбуот котиби этиб тайинланди. У мазкур вазифага тайинлангунга қадар вилоят ҳокимлиги муассислигидаги «Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентская правда» газеталари бош муҳаррири вазифасида ишлаб келаётганди.
Ғ. Шералиев 1984 йил Қибрай туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг Журналистика факультетини тамомлаган. Турли йиллар давомида «Халқ сўзи», «Тошкент ҳақиқати» газеталарида меҳнат қилган. «Дақиқ дақиқалар» ва бошқа китоблари чоп этилган. 2020 йилда у «Шуҳрат» медали билан мукофотланган.
Бунгача вилоят ҳокимининг матбуот котиби лавозимида фаолият юритган Беҳзод Қобулов 2025 йил август ойида истеъфога чиққанини маълум қилганди.
Отабек ИСРОИЛОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг