Тошкент шаҳрининг турли туманларида ҳайдовчилар гиёҳванд моддалар билан ушланди

08:49 01 Декабрь 2021 Жамият
990 0

Тошкент шаҳрининг турли туманларида гиёҳванд моддаларни ноқонуний олиб ўтган ҳайдовчилар қўлга олинди, Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 30 ноябрь куни соат 01:30да Бектемир тумани ҳудудида жойлашган «Шарқ» постида йўл-патруль хизмати ходими «Lacetti» русумли автомашинани кўрикдан ўтказиш мақсадида тўхтатган. Йўловчи салонини кўздан кечириш чоғида ҳайдовчининг телефони ғилофидан наркотик модда топилган.

Худди шундай ҳолат 30 ноябрь куни Учтепа туманида ҳам аниқланиб, «Spark» русумли автомашинани кўздан кечириш чоғида ўриндиқ остидан 4 дона «Тропикамид» ва 21 дона «Регапен» психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, аниқланган моддалар Бектемир ва Учтепа туманлари ИИБга топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?