Тошкент шаҳрида психотроп моддалар савдосининг олди олинди

13:00 06 Сентябр 2025 Жамият
210 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Р.М. белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан савдо дўконида хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган, 2 минг 835 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд воситаларни ўтказиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланган.

Ушбу кучли таъсир қилувчи моддалар тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?