Тошкент шаҳрида футбол муносабати билан айрим кўчалар ёпилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасида футбол учрашуви ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманининг айрим кўчаларида соат 17:00 дан соат 23:30 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Чилонзор ва Чўпонота кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота кўчаси бўйлаб, Чўпонота — Қатортол кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми ҳамда Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан — Чўпонота кўчасигача бўлган қисми соат 17:00 дан соат 23:30 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.
«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг