Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» қачондан иш бошлаши айтилди
Видеодан кадр
Бир қанча муддат олдин Тошкент метрополитенининг «Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги ерусти ҳалқа йўли» йўналиши бекатлари режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида ёпилган эди.
Профилактик ишларининг якуний босқичи амалга оширилаётганини инобатга олиб, яқин муддат ичида ушбу йўналиш ўз фаолиятини қайта тиклайди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, метро поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида ушбу йўналишда поездлар ҳаракати синов тариқасида (йўловчиларсиз) бир муддат ҳаракатланади.
Синов жараёнлари муваффақиятли ўтиб, ижобий хулоса қайд қилинганидан сўнг, «Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги ерусти ҳалқа йўли» йўналиши тахминан жорий йилнинг 18-октабр санасидан одатдаги тартибда йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУКнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида қўшимча расмий хабар берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг