Тошкент ҳавоси ифлослиги бўйича дунёда 1-ўринга чиқди

Бугун, 6 октябрь куни соат 09:00 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво сифати индекси (AQI⁺) 155 ни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич “носоғлом” тоифага киради.
Мутахассислар маълумотича, ҳаво ифлосланишининг асосий манбаи — PM10 туридаги зарарли заррачалар бўлиб, уларнинг миқдори 264,4 мкг/м³ га етган. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаган меъёр (ҳар куни учун 45 мкг/м³) дан қарийб 6 баробар юқори бўлиб, инсон саломатлиги учун хавфли даражадир.
* Ҳаво ҳарорати 14 даража, шамол тезлиги соатига 10,7 км/соат, ҳаводаги намлик даражаси эса 33 фоиз атрофида.
Маълумот учун, бундай ҳолатларда аҳолидан зарурат бўлмаса, узоқ вақт очиқ ҳавода бўлмаслик тавсия этилади. Айниқса болалар, кекса ёшдагилар ва нафас олиш йўллари билан боғлиқ сурункали касалликларга чалинган фуқаролар тиббий ниқоблардан фойдаланиши лозим.
Кўчадан уйга киргандан кейин юз ва қўлларни совун билан яхшилаб ювиш, кийимларни алмаштириш ва хонани чангдан тозалаш муҳим. Шунингдек, хонада ҳаво айланишини чеклаш учун эшик ва деразаларни маҳкам ёпиш, кун давомида бир неча марта нам латта билан тозалик ишларини олиб бориш тавсия этилади.
Мутахассислар бундай ҳаво шароитида организмини соғлом сақлаш учун кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш ва иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотларга устуворлик беришни тавсия қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг