Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент давлат тиббиёт университети ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди

22:11 01 Декабрь 2025 Илм-фан
329 0

Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент давлат тиббиёт университети ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Бу ҳақда ТДАУ ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур келишув доирасида келгусида биоактив моддаларга асосланган тиббий ва агробиологик препаратлар яратиш, соғлом овқатланиш, функционал ва парҳез маҳсулотлар бўйича қўшма тадқиқотлар, биомедиc алгоритмлар ва сунъий интеллектга асосланган диагностика тизимларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилади.

Шунингдек, икки таълим муассасаси ўртасида стартаплар, технопарклар ва трансфер марказлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, илмий лабораториялар, клиник базалар, тажриба майдонлари ва ўқув марказларидан ўзаро фойдаланиш, геномика, молекуляр биология, биокимё ва юқори технологик ускуналардан фойдаланишда кўмаклашиш, қўшма лабораториялар ташкил этиш каби йўналишларда ташаббуслар амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер