Тошкент бозорларида тўлов миқдорлари ўзгарди
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан пойтахтдаги бозорлар ва савдо комплексларидаги бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатиладиган хизматлар нархларини янги миқдорларда жорий этиш ҳақида қарор қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ, Сергели машина бозори, Ўрикзор савдо комплекси ва бошқа бозорлардаги савдо фаолияти учун ундириладиган тўловлар ўзгартирилди.
Янги тарифлар савдо расталари ижараси ва турли хизматлар учун белгиланган. Шунингдек, айрим маҳсулотлар савдоси учун патта нархлари ҳам қайта кўриб чиқилди. Янги тарифлар 1 ўрин учун бир кунлик тўлов миқдорини ўз ичига олади.
Ҳўл мевалар учун патта нархи 18 минг сўм этиб белгиланган бўлиб, бу аввалги 15 минг сўмдан 3 минг сўмга ошган. Цитрус ва тропик мевалар учун бир кунлик йиғим 39 минг сўм бўлиб, аввалги 32 минг сўмдан 7 минг сўмга кўтарилган. Қуруқ мевалар учун тўлов миқдори 40 минг сўм этиб белгиланиб, аввалги 33 минг сўмдан 7 минг сўмга кўпайган.
Сут маҳсулотлари учун тўлов 15 минг сўм этиб белгиланиб, бу аввалги 18 минг сўмдан 3 минг сўмга камайган. Полиз маҳсулотларининг бир кунлик йиғими 34 минг сўм этиб тасдиқланиб, бу аввалги 28 минг сўмдан 6 минг сўмга ошган. Гўшт маҳсулотлари учун тўлов 42 минг сўм бўлиб, аввалги 35 минг сўмдан 7 минг сўмга оширилган.
Мазкур ўзгаришлар бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари томонидан савдо ишларини тартибга солиш, хизматларни яхшилаш ҳамда бозор инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган. Янги тарифлар савдогарлар ва бозор маъмуриятлари ўртасидаги муносабатларни қонуний асосда тартибга солишда муҳим ўрин тутади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг