Тошкент бозорларида арзонлаштирилган нархларда гўшт сотила бошланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Тошкент шаҳрида амалга оширилган кенг қамровли ишлар натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг фуқаролар учун сезиларли даражада ўзгаришига эришилди. Бунга бугун, 3 августдан бошлаб пойтахтнинг аҳолиси ва меҳмонлари гўшт ва гўшт маҳсулотлари мисолида бунга шахсан амин бўлишлари мумкин, деб хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги бозорларда гўшт маҳсулотлари савдо шохобчалари кўпайтирилди ва кенгайтирилган, бу эса харидорлар учун қулай шароитлар яратади. Натижада пойтахтнинг бешта йирик бозорида гўшт нархи аллақачон пасайган.

«Авиасозлар», «Фарҳод», «Эски Жўва», «Юнусобод» ва «Қўйлиқ» озиқ-овқат бозорларида илгари 624 та гўшт маҳсулотлари савдо расталари фаолият кўрсатган. Бугун қўшимча равишда яна 84 та раста (+13,5% фоиз) ташкил этилди. Натижада савдо нуқталарининг умумий сони 708 тага етди.
3 август ҳолатига кўра, шаҳар бозорларига 78,9 тонна гўшт етказиб берилган. Шундан 21,8 тоннаси (умумий ҳажмнинг 27,6 %) савдо расталарига жойлаштирилган қўшимча ҳажмни ташкил этади.

Тақсимот қуйидагича:
- «Авиасозлар» – 3,1 тонна (14,2 фоиз);
- «Фарҳод» – 5,6 тонна (25,7 фоиз);
- «Эски Жува» – 6,0 тонна (27,5 фоиз);
- «Юнусобод» – 3,2 тонна (14,7 фоиз);
- «Қўйлиқ» – 4,0 тонна (18,3 фоиз).
Ушбу расталарда гўшт арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда:
- мол гўшти (маҳаллий) – 85 000 сўм;
- мол гўшти (Беларусь) – 70 000 сўм;
- қўй гўшти (маҳаллий) – 90 000 сўм;
- музлатилган гўшт – 65 000 сўм.
Таъкидланишича, шу тариқа нархлар барқарорлаштирилган. «Бу йўналишдаги ишлар тинимсиз давом эттирилмоқда», дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг