Тошкент аэропортига багажлар учун янги юк аравачалари келди
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда аравалар сифати ҳақида хабарлар тарқалган эди.
“Uzbekistan Airports” компанияси ахборот хизмати маълум қилишича, бир ой олдин “Abadiya Trade” ХК олдиндан огоҳлантирмасдан ва шартнома шартларини бузиб барча юк аравачаларини олиб кетган эди. “Uzbekistan Airports” бошқарув компанияси минтақавий аэропортлардан бир қанча юк аравачалари Тошкентга олиб келишга, шунингдек, қисқа вақт ичида маҳаллий ишлаб чиқарувчидан аравачалар партиясига буюртма беришга мажбур бўлганди.
Айни пайтда «Тошкент» аэропорти ўз багаж аравачалари билан тўлиқ таъминланган. Яқин кунларда барча ҳудудий аэропортларга янги хизмат кўрсатиш аравачалари ҳам келтирилади.
Тошкент халқаро аэропорти Германиянинг Wanzl компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 1000 та янги багаж араваларини қабул қилиб олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг