Тошкент аэропортида ижара учун майдонлар кимошди савдосига қўйилди
«Uzbekistan Airports» бошқарув компанияси «E-auksion» сайтида Тошкент аэропортида майдонлар ижараси учун бир нечта лотларни жойлаштирди. Хусусан, кофе-корнер учун жой, SIM-карталарни сотиш нуқтаси, дўкон, савдо автоматлари, айирбошлаш шохобчаси, банкоматлар ва мобил қурилмалар учун қувватлантириш станциялари учун лотлар жойлаштирилган.
Умумий овқатланиш нуқтаси — ўтириш учун жойларсиз кофе бурчагини ташкил қилиш учун халқаро авиақатновларга рўйхатдан ўтказиш зонасида 14 кв.м майдон таклиф этилади. Майдон ижарасининг йиллик бошланғич қиймати 336 млн. сўмни ташкил этади. Шунингдек, халқаро авиақатновлар терминалида ижаранинг йиллик бошланғич қиймати 16,8 млн. сўм бўлган банкоматларни жойлаштириш учун 2 кв.м. майдон ва айирбошлаш шохобчаларини жойлаштириш учун бошланғич йиллик қиймати 37,8 млн. бўлган 7 кв.м. майдон ажратилди.
CIP учиб келиш залида бошланғич қиймати йилига 54 млн. сўм бўлган маҳаллий уяли алоқа операторларининг SIM-карталарини сотиш учун 3 кв.м. майдон ва савдо автоматлари жойлаштириш учун дастлабки йиллик қиймати 36 млн. сўм бўлган 2,5 кв.м. майдонлар ижарага берилади.
Маҳаллий авиақатновлар терминалида ҳам газаклар ва алкоголсиз ичимликлар сотиш имкониятига эга ноозиқ-овқат товарлари дўконини жойлаштириш учун 34 кв.м. майдон кимошди савдосига қўйилди. Лотнинг бошланғич баҳоси — йилига 204 млн. сўмни ташкил этади.
Шунингдек, маҳаллий ва халқаро авиақатновлар терминалларида гаджетлар учун қувватлантириш станцияларини жойлаштириш учун майдонлар аукционга қўйилиб, лотнинг дастлабки қиймати 3 кв.м. учун йилига 36 млн. сўмни ташкил этади.
Барча лотларда иштирок этиш истагини билдирган компаниялар риоя қилишлари лозим бўлган батафсил техник топшириқлар мавжуд. Ҳар бир лот бўйича ижарачиларга қўйиладиган талаблар ва бошланғич нархлар Э-аукцион веб-сайтига жойлаштирилган. Шунингдек, сайтда ким ошди савдоси қоидаларига кўра, аукцион пайтида камида 10% га ошиши мумкин бўлган бошланғич йиллик суммалар ҳам кўрсатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг