«Тошкент» аэропорти яқинидаги автотураргоҳлар «Uzbekistan Airports» балансига ўтказилади

14:15 04 Июнь 2022 Жамият
647 0

Фото: Uzbekistan Airports

«Тошкент-2» халқаро терминали ва ички қатновлар учун мўлжалланган «Тошкент-3» терминалининг автотураргоҳлари, шунингдек, пойтахт аэропорти ҳудудига туташ жойлардаги автотураргоҳлар Uzbekistan Airports балансига ўтказилади.

Айтилишича, ушбу ҳудудларнинг ўтказилиши автотураргоҳларни автоматлаштириш, аэровокзал олдидаги ҳудудларни қайтадан қулай лойиҳалаштириш, йўловчиларни кутиб олувчилар ва кузатувчилар учун кўпроқ қулайликлар яратиш ҳамда ўз ечимини кутаётган такси хизмати билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш имконини беради.

Хусусан, автотураргоҳларда тўхташ жойи учун тўловни инсон омилисиз амалга ошириш имконини берувчи автоматлаштирилган тизимни жорий этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Uzbekistan Airports автотураргоҳларнинг жойлашуви ва улардан фойдаланиш давомийлигини (соат, сутка) ҳисобга олган ҳолда мослашувчан тариф тизимини ишлаб чиқмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер