Тўрт ҳафтада коронавирусдан ўлим кўрсаткичи 30 фоизга камайди — ЖССТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида келтирилишича, жорий йил 3-30 апрель кунлари дунё бўйича 2,8 миллион кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Уларнинг 17 минг нафардан ортиғи хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Таҳлилларга кўра, ўтган тўрт ҳафта ичида касалланиш кўрсаткичлари ундан аввалги 28 кунга нисбатан 17 фоизга, ўлим ҳолатлари эса 30 фоизга камайган.
Ушбу даврда энг кўп бемор рўйхатга олинган мамлакатлар:
— АҚШ — 392 минг,
— Жанубий Корея — 330 минг,
— Япония — 251 минг,
— Ҳиндистон — 222 минг,
— Франция — 197 минг нафар.
Энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар:
— АҚШ — 5263,
— Бразилия — 1255,
— Россия — 993 нафар.
Эслатиб ўтамиз, пандемия бошлангандан шу кунгача Ер юзида 765 миллион нафардан зиёд кишига COVID-19 ташхиси қўйилиб, улардан 7 миллион нафарга яқини вафот этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг